Урганч давлат педагогика институтида журналистлар эътироф этилди

    Урганч давлат педагогика институтида 2024/2025 ўқув йили учун қабул жараёнига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда 20 дан ортиқ оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этди.

    Йиғилишда институт ректори Феруза Мадраҳимова ҳамда проректорлар жараён ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Жумладан, 2024/2025 ўқув йили бўйича Урганч давлат педагогика институтига бакалавриатнинг 19 та кундузги, 9 та сиртқи йўналиши, 11 та магистратура мутахассислиги ва 2025 йил январидан 7 та ихтисослашган йўналиш бўйича 14 та таянч докторантурага квоталар ажратилган.

    Матбуот анжуманидан сўнг 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Урганч давлат педагогика институти фаолиятини ёритишда яқиндан ҳамкорлик қилаётган бир гуруҳ журналист ва блогерлар тақдирланди.