баннер
12 апр 2025
08:08

    Урганчда рация, уяли алоқа воситаси ва психотроп моддалар йўқ қилинди — МИБ

    Мажбурий ижро бюроси томонидан ўтказилган тадбирда номувофиқ ва яроқсиз деб топилган ҳамда жиноят иши бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган товар моддий бойликлар йўқ қилинди.

    Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими иш юритувида бўлган судлар томонидан тақдим қилинган ижро ҳужжатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг тегишли бандларига асосан номувофиқ ва яроқсиз деб топилган товар моддий бойликларини йўқ қилиш бўйича тадбир ўтказилди.

    Ўтказилган тадбирда жиноят иши бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган уяли телефон аппарати, рация аппаратлари, махсус ёритувчи маёқча мосламалари, лазерли нур тарқатгич, кучли таъсир қилувчи дори воситалари, жами 10 та ижро ҳужжатлари бўйича жами 77 дона қиймати 31 млн. сўмга яқин далилий ашёлар йўқ қилинди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech