Томонлар Ўзбекистоннинг USAID билан ҳамкорлигини батафсил кўриб чиқдилар ва кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.
Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, таълим тизимини модернизация қилиш, барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, энергия хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва халқаро савдони кенгайтиришга қаратилган қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.