Устоз-ўқитувчиларга давлат мукофотлари топширилди

    Тошкент вилояти ҳокимлигида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири уюштирилди

    Унда вилоят Халқ таълими бошқармаси мутахассислари, барча туман-шаҳарлардан келган фаол ўқитувчилар, соҳада самарали меҳнат қилаётган фахрий устозлар иштирок этди.

    Байрам тадбирда вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов барча устоз-мураббийларни самимий табриклаб, уларга келгуси ишларига баркамоллик тилади. Шундан сўнг Президентимизнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

    Сўнгги йиллар таълим тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди. Таъкидланганидек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам мутлақо янгича мазмун ва шаклдаги замонавий Президент мактаблари, ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар барпо этилмоқда. Бундан 5 йил олдин Тошкент вилоятида фақатгина 1 та Тошкент давлат аграр университети фаолият юритган. Бугунги кунга келиб вилоятдаги олий таълим муассасалари сони 7 тага етган.

    – Ўтган йили мактаблар рейтинги бўйича бизнинг таълим муассасамиз Тошкент вилоятида тўртинчи, Бўстонлиқ туманида эса биринчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга, бир нафар ўқувчимиз Ал-Хоразмий номидаги республика фан олимпиадаларида биринчи ўринни эгаллади. Бўстонлиқ туманидаги 44-умумий ўрта таълим мактаби директори, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”фахрий унвони соҳиби Миллавой Норметов.

    – Имконияти чекланган болаларни инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда таълим-тарбия бериш, жамиятга тайёрлаш йўлидаги тинимсиз меҳнатимиз муносиб тақдирланди, – дейди "Содиқ хизматлари учун" медали соҳиби,Олмалиқ шаҳридаги 80-кар ва заиф эшитувчи
    болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори, Асқар Маматқулов.

    Кўнгилларга қувонч ва завқ-шавқ бағишлаб ўтказилган байрам тадбирида Президентимизнинг фармонига мувофиқ давлат мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ ўқитувчиларга мукофотлар топширилди.

    Гуличеҳра Дурдиева,

    "Янги Ўзбекистон" мухбири



    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates