Устозга ҳурмат – азалий қадриятимиз

    Фикр 23 сентябр 2024 2385

    ХХI аср юқори салоҳиятли замонавий билим ва малакага эга, кенг дунёқарашли мустақил фикрлайдиган мутахассислар асридир. Бундай юксак авлодни тарбиялашда устоз-мураббийларнинг хизмати беқиёсдир.

    Инсонларга илм ўргатиш, маърифат зиёсини тарқатиш, ниҳоятда савобли амаллардан бири. Бундай масъулиятли вазифага лойиқ бўлган инсонларнинг даражаси ҳам беқиёс. Зеро, ҳар қандай билимли инсон устоз қўлида таълим олади ва тарбия топади. Бугун биз бирон-бир касбни эгаллаб, Ватан ва эл корига яраётган эканмиз, аввало, улардан миннатдор бўлмоғимиз лозим.

    Мустақил Ўзбекистонимизнинг сўнги пайтларда иқтисодиёт, маданият, спорт ҳамда таълим соҳаларидаги муваффақиятлари бугунги кунда жаҳон давлатларини лол қолдирмоқда.

    Яқинда бўлиб ўтган “Париж-2024” олимпиадасида ёш спортчиларимизнинг эришган ғалабалари устоз ва мураббийларининг юксак маҳорат соҳиби эканлигини бутун дунёга кўрсатди. Шундай экан, юртимизда устозларимизга қаратилган ҳурмат-эҳтиром, эътиборнинг юқори даражадалиги, ватанимизнинг буюк келажагини бунёд этаётган касб эгаларини рағбатлантирилишининг бир кўриниши сифатида баҳолашимиз мумкин.

    Маълумки, 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” сифатида кўтаринкилик билан умуммиллий байрам сифатида нишонлаб келмоқда. Ёш авлодни комил инсон этиб тарбиялаш йўлида меҳнат қилаётган ўқитувчи ва мураббийларимизни қанча ардоқласак, ҳурмат қилсак оз. Эътироф этиш жоизки, бу улуғ зотларнинг машаққатли, аммо шарафли меҳнати қадрланиб келаётгани келажак авлодга бўлган эътибор ва ғамхўрлик ифодасидир. Устоз фақат таълим бериш билан чекланмасдан кўп ҳолларда қоқилганда йўл кўрсатади, муаммоларга қандай осон ечим топишни ўргатади. Шунинг учун ҳам устозни қадрлаш унга ҳурмат кўрсатиш ҳар бир инсонинг бурчидир. Ҳазрат Алишер Навоий қуйидаги мисраларида ҳақ эдилар:

    Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқутмуш ранж ила,

    Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.

    Мамлакатимиз олдида турган энг муҳим мақсад-вазифа: тараққий топган демократик давлатлар қаторига киришдир. Ҳозирги глобаллашув жараёнида юртимизда тинчликни сақлаш, иқтисодий, сиёсий ва маъданий ўсишни таъминлаш нафақат ҳукуматимиз, балки ёшларнинг ҳам асосий вазифалари ҳисобланади. Бу борада ҳукумат ва ёшлар ўртасидаги кўприк вазифасини бажариб берувчи устоз ва мураббийларга жуда катта масъулият юклатилган.Ютимизда устозларни эъзозлаб, “Ўзбекистон Қаҳрамониʼʼ, “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”, каби фахрий унвонлар жорий этилган. Ватанимизда устозларни қадрлаб доимо ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келмоқда.

    Устозларнинг ушбу меҳнатлари самараси ўлароқ бугун жаҳонда Ўзбекистон деб аталмиш мустақил давлатнинг нуфузи кундан кунга ортиб бормоқда.Фурсатдан фойдаланиб, ватанимиз жамиятимиз фидокорларини 1 октябрь “Устоз ва мураббийлар куни” билан муборакбод этаман.Ҳурматли устозлар ҳамиша қадрингиз баланд бўлсин. Машаққатли ва шарафли ишларингизда яратгандан куч-ғайрат тилайман. Сизлар доим юртимиз ардоғидасиз азиз устозлар.

    Эҳтиётхон Ибрагимова, ФарДУ доценти.

    Ҳусанжон ИДРИСОВ, ФарДУ доценти.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates