Октябрь ойида оммабоп автомобиллар нархлари бир оз пасайди

    Иккиламчи автомобиль бозорида Lacetti, Damas, Labo нархлари пасайишда давом этди. Spark’нинг ўртача нархи бир оз кўтарилган бўлса, Cobalt ва Nexia нархларида деярли ўзгариш кузатилмади.

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан октябрь ойидаги автомобиль нархлари таҳлил қилинди.

    2024 йилнинг октябрь ойида иккиламчи автомобиль бозорида Lacetti, Damas, Labo нархлари пасайишда давом этди. Spark’нинг ўртача нархи бир оз кўтарилган бўлса, Cobalt ва Nexia нархларида деярли ўзгариш кузатилмади.

    Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархлари. Октябрь ойида иккиламчи бозорда кўп фойдаланилган Lacetti, Damas, Labo’нинг ўртача нархи сентябрь ойига нисбатан мос равишда 1,5 фоиз, 6,3 фоиз ва 2 фоизга пасайган бўлса, ўртача фойдаланилганлари мос равишда 0,3 фоиз, 0,6 фоиз ва 3,5 фоизга арзонлади. Кўп фойдаланилган Spark автомобилининг ўртача нархи 2,2 фоизга, ўртача фойдаланилгани 2,9 фоизга ошган бўлса, Cobalt ва Nexia нархларида сезиларли ўзгариш кузатилмади.

    Маҳаллий оммабоп автомобиллар учун октябрь ойида таклиф қилинган ўртача нархлар қуйидагиларни ташкил қилди:

    • Lacetti: кам фойдаланилган — 15 236 (15 452) доллар, кўп фойдаланилган —13 300 (13 500) доллар;
    • Damas: кам фойдаланилган — 8 250 (8 300) доллар, кўп фойдаланилган — 7 500 (8 000) доллар;
    • Spark: ўртача фойдаланилган — 10 500 (сентябрь ойида – 10 200) доллар, кўп фойдаланилган — 9 200 (9 000 доллар).

    Маҳаллий люкс автомобиллар нархи. Октябрь ойида маҳаллий люкс автомобилларидан Equinox нархлари сезиларли ўзгарган бўлса, Malibu ва Tracker нархлари деярли ўзгармади. Жумладан, мазкур даврда кам ва ўртача фойдаланилган Equinox’нинг ўртача нархлари сентябрь ойига нисбатан мос равишда 1,5 фоиз ва 6,3 фоизга арзонлаган бўлса, кўп фойдаланилгани 1,9 фоизга ошди.

    Equinox учун октябрь ойида таклиф қилинган ўртача нархлар қуйидагича: кам фойдаланилган - 33 000 (33 500) доллар, ўртача фойдаланилган — 30 000 (32 000) доллар; кўп фойдаланилгани — 27 000 (26 500) доллар.

    Электомобил нархлари: октябрь ойида электромобиллар нархлари сезиларли даражада арзонлашди. Хусусан, BYD Han автомобилининг кўп фойдаланилгани ўртача нархи 10,2 фоизга, ўртача фойдаланилгани 2,6 фоизга ҳамда янгиси 2,2 фоизга пасайди. BYD Song Plus EV Champion’нинг ўртача фойдаланилгани 7,5 фоизга, янгиси 1,2 фоизга арзонлашди.

    Электомобиллар учун октябрь ойида таклиф қилинган ўртача нархлар қуйидагича:

    • BYD Han: кўп фойдаланилган — 31 450 (35 000) доллар, ўртача фойдаланилган - 37 000 (38 000) доллар;
    • BYD Song Plus EV Champion: ўртача фойдаланилган —27 500 (29 750) доллар; янги — 29 000 (29 350) доллар.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates