Ўзбекистон АЭС қурилишини назорат қилиш учун Италия компаниясини жалб қилиши мумкин

    Саноат 23 октябр 2025 1203

    Ўзбекистоннинг биринчи атом электр станцияси қурилиши лойиҳасида италиялик мутахассислар иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда Атом энергияси агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 20 октябрь куни «Ўзатом» агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев Италиянинг етакчи энергетика холдинги — “Ansaldo Energia” ва унинг атом технологияларига ихтисослашган “Ansaldo Nucleare” компанияси раҳбарияти билан учрашди.

    Учрашувда Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилаётган биринчи атом электр станцияси лойиҳасида технологик интеграция масалалари ҳамда италиялик ҳамкорларнинг ёрдамчи тизимлар бўйича ечимларини мамлакат иқлим шароитига мослаштириш йўллари муҳокама қилинди.

    Италия томони ўзининг ядро энергетикаси соҳасидаги кўп йиллик тажрибаси ҳақида маълумот берди. Компания мутахассислари Хитой, Бельгия, Словения, Венгрия ва Украинада атом электр станцияларини баҳолаш, техник хизмат кўрсатиш ҳамда ишлатилган ядро ёқилғисини бошқариш бўйича амалий тажрибага эгаликларини таъкидлади.

    Суҳбат чоғида “Ansaldo Nucleare” ишлаб чиққан ядро ёқилғисини бошқариш тизимлари ва радиоактив чиқиндилар билан ишлаш бўйича ҳамкорлик имкониятлари атрофлича кўриб чиқилди.

    Шунингдек, Италия томони Ўзбекистонда атом соҳасини ривожлантириш учун норматив-ҳуқуқий база яратиш, лицензиялаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, илмий-тадқиқот ва кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

    Музокаралар натижасида томонлар АЭС қурилиши лойиҳасини амалга оширишда италиялик мутахассисларни техник маслаҳатчи ва ҳамкор сифатида жалб этиш масаласини муҳокама қилишга келишиб олдилар.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates