«UzAuto Motors» компанияси яна харидорларига мурожаат билан чиқди

    Транспорт 19 январ 2022 948

    «UzAuto Motors» компанияси ўз харидорларига мурожаат қиларкан, пандемия оқибатидан дунё автомобиль ишлаб чиқарувчилари тобора зарар кўраётгани, ҳатто бир нечта тармоқлар ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлганини таъкидлади.

    Айниқса, яримўтказгичларнинг глобал етишмовчилиги бутун жаҳон автомобиль саноатига ўз таъсирини ўтказди. Микросхемалар етишмовчилиги «UzAuto Motors» компанияси учун ягона бўлган GM ертификатига эга автомагнитола ишлаб чиқарувчи «Humax» корхонасини ҳам четлаб ўтмади.

    Корея ишлаб чиқарувчиси автомагнитолани етказиб беришни номаълум муддатга тўхтатганлиги ҳақида расмий хат билан «UzAuto Motors»га мурожаат қилган.

    Шундан келиб чиқиб, «UzAuto Motors» компанияси автомобилларни етказиб бериш муддатининг узайиши, конвеерларнинг тўхтаб қолиши ҳамда ишчи ўринларнинг қисқаришини олдини олиш учун автомобилларни магнитоласиз ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.

    Жорий йилнинг 19 январ кунидан аввал тузилган шартномалар бўйича «Chevrolet Lacetti» ва «Cobalt» автомобиллари «Humax» компанияси томонидан компонентларни етказиб беришдаги узилишлар сабабли, мижозларга магнитоласиз етказиб берилади.

    «Харидорнинг розилиги билан амалга оширилувчи ушбу мажбурий чоранинг қўлланилиши юзлаб истеъмолчиларга узоқ кутилган автомобилларни яқин орада етказилишини таъминлайди», дейилади мурожаатда.

    Компания ушбу вазиятдан чиқиш учун магнитоласиз автомобиль харидорларига иккита вариант таклиф этди:

    – Ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола қурилмаси ҳамда унинг ўрнатилиш харажатларининг қопланиши билан яқин орада ўз автомобилини магнитоласиз олиш.

    Хоҳишга кўра, бозордан ўзингизга ёққан хоҳлаган турдаги автомагнитолани UzAuto Motors расмий дилерларида ўрнатиш билан автомобилга берилган кафолат йўқотилмайди.

    – Автомобилни кейинчалик текин қайта жиҳозлаш билан магнитоласиз олиб кетиш. Ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола етказиб берилгандан сўнг, автомобилни қайта жиҳозлаш.

    Компания харидорлардан узр сўрайди. Ноқулайликни минималлаштириш ва ҳар қандай вазиятда муроса қилиш учун имкон қадар барча ишларни қилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates