"Chevrolet Onix" сотувининг биринчи куни рекорд даражадаги тузилган шартномалар сони билан якунланди. Бир кун давомида 30 000 га яқин автомобил учун шартнома тузилган бўлса, 28 000 дан ортиғи янги "Chevrolet Onix" учун тузилган.
Ушбу кўрсаткич UzAuto Motors учун мутлақ рекорд. Бу бошқа кунлардаги ўртача шартномалар сонидан қарийб 30 бараварга кўп бўлиб, "Chevrolet Onix"нинг мутлақо муваффақиятидан далолат беради. Бундан ташқари, рекорд кўрсаткич аҳоли фаровонлигининг сезиларли даражада яхшиланганини ҳамда иқтисодиётнинг ошганини яққол кўрсатиб турибди.
Мижозларнинг "UzAuto Motors" автомобилларига қизиқиши ортиш билан бирга, автомобилдан кутгани ва оддийдан яхшироғига интилиши ошиб бормоқда. Буни уларнинг танловидан ҳам кўриш мумкин. "Chevrolet Onix"га тузилган шартномаларнинг аксарият қисми (61%и) автомобилнинг топ комплектацияси учун тузилган.
Бирдан ортиқ автомобилни харид қилмоқчи бўлганларнинг улуши ҳам бундан далолат беради ва тахминан 45 % ни ташкил этади. Кўп сонли фуқароларимизнинг "Chevrolet Onix" автомобилини пул қўйиш воситаси сифатида кўриши фақат одамларнинг моделга бўлган талаби ва унинг қийматига ишонишларини англатади.
Биз учун ҳар бир мижоз у нима мақсадда, қанча автомобил харид қилишидан қатъий назар муҳим! Ва бизнинг вазифамиз – ҳар бири мижознинг эҳтиёжини қондиришдир!
Айнан мана шу мақсадда "UzAuto Motors" автомобил моделлари қаторини янгилаш учун фаол сиёсат олиб бормоқда, унинг доирасида "Chevrolet Траcкер" ва "Onix" автомобилларини ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилди. Шунингдек, "General Motors" билан 2023 йилга келиб ишлаб чиқариш қувватини 500 000 дона, узоқ муддатли истиқболда 1 миллион дона автомобилга ошириш масалалари ишлаб чиқилди.
"UzAuto Motors" бозорни максимал истеъмолчиларимизга муносиб бўлган, энг илғор опсиялар билан жиҳозланган, замонавий автомобиллар билан тўлдириш учун максимал даражада бор куч-ғайрати билан ҳаракат қилишга ишонтиради.