Чекловлар метан газ нархининг ошишига сабаб бўла олмайди — Монополияга қарши курашиш қўмитаси

    Ижтимоий ҳаёт 2 декабр 2022 1643

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси метан газ нархи юзасидан назорат ишлари олиб бораётганини маълум қилди.

    "Куз-қиш мавсумида об-ҳавонинг совуши сабабли айрим ҳудудларда метан газ қуйиш шохобчаларида чекловлар киритиш тўғрисида мутасадди идоралар томонидан ахборот берилганди.

    Аммо бу ҳолат автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан метан гази нархларининг ошишига сабаб бўла олмайди.

    Ўз навбатида, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан метан газ нархлари доимий мониторинг қилиб борилаётганлиги ва тадбиркорлар томонидан автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида метан гази нархларини сунъий равишда ошириш ҳолати аниқланган тақдирда мансабдор шахсларга белгиланган тартибда тегишли чора кўрилиши маълум қилинади.

    Бу борада Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан барча ҳудудий бошқармаларига аниқ топшириқлар берилган ва улар томонидан назорат ишлари олиб борилаётганлиги тўғрисида огоҳлантирамиз, дейилади хабарда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates