Натижада амалдаги қонунчилик ҳужжатларида электр энергияси таъминотида зарур бўлган воситаларни ўрнатиш “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” АЖга юклатилган бўлсада, ўзининг табиий монополия субъекти эканидан фойдаланиб, ушбу воситалар фермерлардан ундирилаётгани, яъни 170 та тадбиркорлик субъектидан 2,3 миллиард сўмга яқин маблағ ундириш ҳолати аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича қўмита томонидан “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” АЖга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, тегишли чоралар кўрилди.
Бугунги кунда қонунга зид равишда олинган 2,3 миллиард сўмга яқин маблағларни фермерларга қайтариш (қайта ҳисоб-китоб) чоралари кўрилмоқда.
Маълумот учун: “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” АЖ қўмита томонидан қабул қилинган қарор бўйича судга даъво аризаси киритган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарори билан кассация шикояти Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фойдасига ҳал қилинган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати.