«TITANS ART GROUP» МЧЖ 2018 йилдан бери, Россиянинг «ELTITANS» номи билан елим ишлаб чиқарувчи «Gruppa Titan» МЧЖнинг Ўзбекистондаги расмий вакили ҳисобланади. Корхонанинг расмий вакили томонидан Қўмитага қилинган мурожаатда, жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон бозорларида «TITANS CO» оилавий пудрати томонидан «TITANS» номи остида ишлаб чиқарилаётган елимга нисбатан бўлди.
Вазият кундек равшан, иккала хўжалик юритувчи субъект ҳам бир хил товар бозорида ўзаро рақобатчи ҳисобланади. Зеро, ҳар бир ташкилот ўз товар белгиси номини ҳимоя қилиши табиий, ахир, бунинг ортида истеъмолчиларни ишончи ҳамда фойдаси турибти.
Ҳар иккала ташкилот «TITANS ART GROUP» МЧЖ ва «TITANS CO» оилавий пудратининг маҳсулотлари махсус назоратдан ўтказилиб солиштирилганда, улар орасида, ўзаро, жуда ўхшашлик мавжудлиги аниқланди. Ҳатто, ёзув тури ва унинг ўлчами, ёрлиқларнинг ранг жиҳатдан ҳам ўҳшашлиги бир хил эди. Номлари эса, «ELTITANS» ва «TITANS» ҳам бир-бирига жуда мос.
Шунингдек, уларнинг қадоқ идишлари, дизайни ва қапқоқлари ҳам бир хил кўринишда тайёрланган.
Ўрганиш давомида, «TITANS ART GROUPП» МЧЖ томонидан келтирилган мурожаатида кўрсатилганидек, «TITANS CO» оилавий пудратнинг ҳаракатларида, ноҳалол рақобат аломатлари бор деган тўхтамга келинди.
Ўз навбатида, «TITANS CO» оилавий пудрат вакили ҳам, ишлаб чиқараётган маҳсулоти ўхшашлигини тан олиб, айни кунга қадар ишлаб чиқарилиб, омборхоналарда сақланаётган маҳсулотни сотиб олишга рухсат сўради. Зеро, оилавий пудрат яқинда ташкил этилган.
Махсус комиссия «TITANS CO» оилавий пудратни «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддаси бўйича айбдор деб топди ва ўрнатилган тартибда мазкур қонунбузилиш аломатларини бартараф этишга кўрсатма берди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси
Матбуот хизмати