Суюлтирилган газ Шўртан газ кимё мажмуаси шартлари асосида етказиб берилади, деб хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.
Суюлтирилган углеводород гази (СУГ) босим остида ҳосил бўлган пропан ва бутан аралашмаси бўлган ёқилғидир. Ишлаб чиқариш жараёнида кластер ўзгариб, газ суюқ ҳолатга ўтади, бунда уни ҳажми қисқариб, ташиш ва тақсимлаш жараёнлари осонлашади.
Иқтисодий ва экологик жиҳатдан суюлтирилган углеводород гази бензин ва дизель ёқилғисидан устунликка эга, шунинг учун турли саноатларда кенг қўлланилади.
Транспорт ёқилғиси сифатида ишлатилганда суюлтирилган газ ёниш жараёнида бошқа углеводород ёқилғиларига нисбатан 10-12 фоиз кам CО2 чиқаради.
Шунингдек, у мамлакатнинг энг чекка бурчакларига етказишда қулай ёқилғи бўлиб, миллионлаб одамларнинг ҳаётини яхшилашга ёрдам беради.