Uzcard бош директори ўринбосари Лиля Хамидуллина таъкидлаганидек, шу кунгача банк мижози картани олиш учун икки марта, биринчи марта ариза топшириш, иккинчи марта (бир-икки кун ичида) картасини олиш учун банкка келиши керак эди.
Эндиликда банк мижози 5 дақиқа ичида Uzcard картасини олиши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, янги карталар НФC технологиясидан фойдаланган ҳолда контактсиз тўловни қўллаб-қувватлайди.
Шунингдек, Uzcard карталарининг рақамлари бошланишидаги «8600» рақам жуфтлиги «5614»га алмаштирилади.