Унда ёзилишича, ушбу банан нави пўстлоғи арчилганидан сўнг бир сутка ичида бошқа бананларга қараганда 30 фоиз секинроқ қораяди.
Генетиклар меванинг қорайишига олиб келувчи полифенолоксидаза ферменти ишлаб чиқарилишига жавобгар генни ўчириб қўйишган. Ушбу технология аввал олма, помидор ва қўзиқоринларни модификациялашда қўлланилган. Олимлар янги бананга бегона ДНК қўшишмаган, шу боис у ГМО (гени модификацияланган организм) ҳисобланмайди, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бананлар — жаҳонда энг оммалашган мевалардан бири, бироқ сақлаш муддати қисқалиги сабабли, маҳсулотнинг қарийб ярми чиқитга чиқмоқда. Янги ишланма меванинг исроф бўлишини чеклаб, иссиқхона газларини қисқартиришда ёрдам бериши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, ҳозирда АҚШ, Канада, Колумбия, Гондурас ва Филиппинда янги навли бананларнинг савдосига рухсат берилган.