Ваҳима — иккинчи эпидемия, унга қарши вакцина йўқ

    Саломатлик 14 июл 2020 2782

    Коронавирус пандемияси бизнинг бошимизда содир бўлаётган иккинчи эпидемияга олиб келмоқда, бу - ваҳима. Бу психологик ҳодиса, аммо юқумлилиги кам эмас, деб ёзади Швейцариянинг Neue Zürcher Zeitung нашри.

    Шубҳасиз, Sars-CoV-2 пандемияси миллионлаб одамларнинг касалланиши ва юз минглаб одамларнинг ўлимига олиб келди. Ерда бирор бир жой йўқки, коронавирус етиб бормаган. Бироқ сўнгги ҳафталарда пандемия билан бир қаторда одамлар онгидаги пандемия сўнгги ҳафталардаги ўзгаришлар ва тенденциялар, қолаверса, келажакдаги ўзгаришлар учун муҳим роль ўйнамоқда.

    Ҳақиқий COVID-19 пандемиясидан ташқари, одамларнинг бошида катта ва эҳтимол, ўта юқумли ваҳима пайдо бўлди: «ваҳима», деб ёзади мақола муаллифи, социолог Ангелика Ниманн.

    ОАВ хабарлари, бу ҳақдаги материалларнинг доимий нашр этилиши, шарҳлаш ва инфекциянинг кўпайиши ҳолатлари, кўрсаткичлари ваҳима худди вирус каби эгасининг бошига кириб олишига таъсир кўрсатди. Вирусологлар, мутахассислар ва сиёсатчиларнинг кечаю кундуз айни мавзуда юритаётган мулоҳазалари, фикрлари ва позициялари бу таъсирни кучайтирди.

    Муаллиф яқин вақт ичида вакцина ёки тикланишга ёрдам берадиган қўшимча дори-дармонлар татбиқ этилишидан умид қилади. Аммо афсуски, бу дори дармонлар ваҳимага таъсир қилмайди. Ваҳимадан қутқарувчи дори ёки вакцина бўлмайди. Шунинг учун бу «ваҳима» жамиятимиз ва ижтимоий ҳаётимизни жиддий оқибат ва ўзгаришларга олиб келиши мумкин.Ҳамжиҳатликни яхши намуна сифатида келтириш керак. Чеклов чораларини татбиқ этиш пайтидаги бирдамлик жиҳатларини эсланг. Уй айвонларидан шифокорларни олқишлаётган одамлар, кўнгиллилар ташаббуслари, муҳтож қўшнисига ёки юртдошига яхшилик илинжида бўлган инсонлар...

    Аммо бу янги альтруизм (альтруизм— ахлоқий тушунча, унинг негизида бошқа кишиларга холис хизмат қилиш, уларнинг бахт-саодати учун ўз шахсий манфаатларини қурбон қилиш ётади) кўпроқ худбинлик билан ниқобланган бўлиб чиқади. Шунинг учун бунинг акси содир бўлади: бирдамлик ривожланмайди, аксинча тушиб кетади. Инсоннинг ўз қизиқишлари яна биринчи ўринга чиқади. Бу таҳдид солувчи инқирозларда янги ҳодиса эмас. Супермаркетлардаги бўм-бўш расталар "омма ўртасидаги ўта ҳамжиҳатлик” билан қандай боғлиқлигини аниқ кўрсатди.

    Сўз бошида айтилганидек, ҳар бир инсон ҳеч бўлмаганда субъектив ҳиссиётларига кўра, ўз ҳаёти учун ўзи курашади.Ва бу ерда ўзига энг яқин ҳам ўзи бўлади. Шу ерда биз яна «ваҳима»га қайтамиз.Ҳар қандай ҳолатда ҳам кўплаб макарон (картошка) сотиб олишнинг ҳожати йўқ эди. Турли хил ижтимоий ва иқтисодий сўровлар ҳам манфаатлар устуворлигини кўрсатмоқда.

    Тез орада бу тенденция кучаяди. Коронавирус келтирадиган иқтисодий инқирознинг салбий оқибатларини биз ҳали баҳолай олмаймиз. Бу аста-секин ойдинлашиб боради. Ўшанда ёрдам сўрови баланд овозда эшитилади. Ваҳима учун вакцина бўлмайди, дейилади мақолада.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates