Вазир ва ёшлар форуми: бу нима учун керак?

    Пойтахтимизда “Сув хўжалиги вазири ва ёшлар форуми” бўлиб ўтди.

    Унда Сув хўжалиги вазирлиги, республика ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги деярли барча тизим ташкилотларидан ёш сувчилар, Ирригaция ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти тадқиқотчилари, миллий тадқиқот университетининг сув хўжалигига кадр тайёрлайдиган йўналишлари талабалари, оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат 550 киши иштирок этди.

    Форумда сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев ёшларга мурожаат билан чиқди. Унда келтирилишича, Сув хўжалиги вазирлиги тизимида айни пайтда 33 минг 300 нафар ходим ишлайди. Шундан 3 минг 630 нафарини ёшлар ташкил этади. Улардан 1 минг 675 нафари олий маълумотли.

    Бу йил ёш кадрларнинг олтин захирасини яратишга қаттиқ бел боғлаб киришдик. Қуйи бўғиндаги сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлигига ёшларни қўйиш, уларни тарбиялаш, тажрибасини ошириш, қўллаб-қувватлашни шахсан ўзим назоратга олдим. Натижада бугунги кунда раҳбар лавозимларда ишлаётган ёшларимиз сони 152 нафарга етган.

    2023 йил январь ойида “Ёш мутахассисларни танлаш дастури”га мувофиқ танлов эълон қилиниб, олий ўқув юртлари битирувчи талабаларидан ҳужжатлар қабул қилинди. Тест ва суҳбатдан муваффақиятли ўтган 16 нафар номзод танлаб олинди. Улар устозга бириктирилиб, 6 ойлик стажировка ўтадилар. Кейин барчасини вазирлик тизим ташкилотларига ишга олдик. Бугунги кунда соҳада меҳнат қилаётган ёшларга шароитларни яхшилаш, уларни раҳбар лавозимларга тарбиялаш, тажрибасини ошириш, қўллаб-қувватлаш доимий эътиборда эканлиги эътироф этилди. 152 нафар ёшлар раҳбар лавозимларда ишлаётгани, келгусида уларнинг сони янада ортиши айтиб ўтилди.

    Вазирлик тизим ташкилотларига ҳар йили олий ўқув юртларининг 500 нафар битирувчи ёшлари ишга қабул қилинмоқда. Барча тизим ташкилотларида ёшларнинг бошланғич ташкилотлари фаолият кўрсатади.

    Вазир таклиф ёки мурожаат билан келган ёшларни қабул қилишга, уларни тинглашга, муаммоларини ҳал этишга ҳамиша тайёр эканлигини таъкидлади.

    Тадбирда “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ректори, профессор Баҳодир Мирзаев олий ўқув юртининг стратегияси билан таништирди.

    Ёшлар сўзга чиқиб, илмда, фан олимпиадаларида, спортда эришаётган натижалари ҳақида фахрланиб гапириб бердилар. Кредит олиб, тадбиркорликни йўлга қўйган, канал ва коллектор бўйларида деҳқончилик, чорвачиликни ривожлантириб, даромад олаётган сувчи ёшлар ўз тажрибаларини даврадагилар билан ўртоқлашди.

    Туман ирригация бўлими бош гидрометри лавозимида ишлаётган Зуҳрахоннинг гидрометрлар сув хўжалигининг юраги ҳисобланиши, шу боис барча талаба қизларни гидрометрликни ўрганиш ва бу касбда ишлаш ҳақидаги чақириғи, айниқса, гулдурос олқишлар билан қарши олинди.

    Ҳудудлардан келган ёшларнинг вакиллари вазир билан мулоқот қилиб, саволлари жавоблар олдилар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates