Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи бўлим вазифалари белгиланди

    Ҳарбий 15 июл 2021 737

    Вазирлар Маҳкамасининг 7.07.2021 йилдаги “Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 424-сон қарори қабул қилинди.

    Низом Президентнинг 10.06.2021 йилдаги “Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тасдиқланган.

    Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

    • ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ҳамда комплекс ўрганишни ташкил этиш;
    • ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасида Ўзбекистон қонунлари, Президентнинг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқларини, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларининг бажарилишини ташкил этиш ҳамда назорат қилиш;
    • ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
    • қурол-аслаҳа, ҳарбий (махсус) техника ва ҳарбий-техник мулк билан жиҳозлаш комплекс дастурлари амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш, таҳлил қилиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш;
    • ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш ва бошқалар.

    Шунингдек, Низом бўлимнинг тузилмаси ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.07.2021 йилдан кучга кирди.

    Лола Абдуазимова.


    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates