Вазирлик Марказий аппарати кенгайтирилиб, вазифалар қайта тақсимланди

    Таълим 21 июн 2022 1926

    Президентнинг "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан вазирлик Марказий аппарати кенгайтирилиб, вазифалар қайта тақсимланди.

    Жумладан:

    - Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилди;

    - Профессионал таълим-ўқув методик мувофиқлаштириш бош бошқармаси негизида Профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш Департаменти ташкил этилди.

    - Мазкур Департаментда 30 штат бирлигидаги 4 та Бошқарма фаолияти йўлга қўйилди.

    Шунингдек, вазирлик ҳузуридаги:

    Маънавият ва маърифат маркази — Талаба ва ўқувчиларнинг маънавий юксалишига кўмаклашиш маркази;

    Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази — Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази деб қайта номланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates