Венгрия билан ҳамкорликда Устав капитали 50 миллион евро бўлган Махсус инвестиция жамғармаси тузилади

    Жорий йил 3 апрелда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Венгрия Иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Наджи билан видеоконференсалоқа тарзида музокаралар ўтказди.

    Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ва келгусидаги чора-тадбирлари муҳокама этилди.

    Сўнгги йилларда кўп қиррали Ўзбекистон-Венгрия муносабатлари ривожланишининг ижобий динамикаси қайд этилиб, стратегик шериклик кўламини янада кенгайтириш мақсадида барча даражаларда фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлик билдирилди.

    Инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Устав капитали 50 миллион евро бўлган Махсус инвестиция жамғармасини яратиш масаласи келишиб олинди, унда Венгрия томонидан Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги Миллий инвестиция холдинги таъсисчи сифатида иштирок этади. Янги ташкил этилган жамғарма венгер компанияларининг Ўзбекистондаги лойиҳаларини молиялаштиради.

    Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёни муҳокама этилди. Венгрия томони Бонапҳарм компаниясининг Тошкент вилоятида паррандачилик кластерини яратиш ниятини тасдиқлади. «Hagyo» ва «Polus» компаниялари томонидан ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасида қизилмияни қайта ишлаш мажмуасини ташкил этиш бўйича ишлар олиб бориляпти. «Meditop Pharmaceutical» компанияси билан инновацион дори воситалари ишлаб чиқариш, «Raba Automotive Holding» ва «Joyson Safety Systems» билан автомобиль бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳаётга татбиқ этиляпти. Томонлар ҳар бир лойиҳани муваффақиятли амалга оширишда ташаббускорларни биргаликда қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.

    Икки томонлама тадбирларни ўтказиш бўйича истиқболдаги режалар муҳокама этилди, хусусан, Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини жорий йил 22-23 май кунлари Будапешт шаҳрида ўтказишга келишиб олинди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates