Венгрия парламенти Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини маъқуллади

    Венгрия парламенти Швециянинг НАТОга кириши ҳақидаги аризасини ратификация қилди. Бу ҳақда мамлакат олий қонун чиқарувчи органи сайтида эфирга узатилган йиғилиш модератори маълум қилди.

    Депутатларнинг мутлақ кўпчилиги Швецияни альянсга қўшилиши учун овоз берганидан сўнг, “қарор қабул қилинди”, деди у. Овоз бериш натижалари таблода акс этди: “188 йўқлаб, 6 нафар қарши овоз берди”. Венгрия парламентида 199 депутат бор. Венгрия Швеция аризасини маъқуллаган НАТОдаги охирги давлат бўлди, деб хабар беради tass.ru.