“Veolia” компанияси ҳамкорлигида қўшма лойиҳалар учун минтақавий платформа яратилади

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва “Veolia” компаниясининг Марказий Осиё, Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари бўйича катта ижрочи вице-президенти Филип Гитар бошчилигидаги компания вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Муҳокаманинг асосий мавзулари ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, барқарор ривожланиш институтини ташкил этиш имкониятлари бўлди. Институт коммунал ва энергетика соҳаси учун муҳандис ҳамда техникларни тайёрлаш билан шуғулланади.

    Шунингдек, “Veolia” компанияси Ўзбекистонда ДХШ соҳасида қўшма лойиҳалар учун минтақавий платформа яратиш ниятида эканини маълум қилди. Платформанинг асосий йўналишлари иссиқлик таъминоти, сув таъминоти, канализация ва суғориш насос станцияларини модернизация қилиш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш бўлади.

    Бундан ташқари, учрашувда Ўзбекистонда “Veolia” компанияси иштирок этаётган жорий қўшма лойиҳалар ҳам муҳокама этилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотига таяниб.