Вьетнамда биринчи метро линияси очилди

    Воқеа-ҳодисалар 6 ноябр 2021 1073

    Вьетнамда ўн йил давом этган қурилишдан сўнг биринчи метро линияси очилди.

    Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида ўн йил давом этган қурилишдан сўнг шанба куни биринчи метро линияси ишлай бошлади, деб хабар беради VnExpress.

    Метро поездлари ер устидаги узунлиги 13 километрли эстакадада ҳаракатланади. Сафар давоми 12та станциядаги тўхтаб ўтишлар билан бирга жами 23 минутни ташкил этади.

    Дастлабки 15 кун йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади.

    Яна иккита линия қурилиши режалаштирилган. Метронинг ишга тушишидан пойтахт йўлларидаги тирбандликларга барҳам берилиши кутилади, деб хабар беради РИА Новости.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates