Вьетнамда “Яги” тўфони қурбонлари сони 197 нафарга етди

    Вьетнамнинг бир қанча вилоятларида “Яги” супер тўфони туфайли содир бўлган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 197 нафарга етди.

    Аввалроқ 179 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

    Бундай маълумотлар мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилди.

    Бундан ташқари, табиий офат оқибатида 128 киши бедарак йўқолди.

    Вьетнамнинг табиий офатларга жавоб бериш ва қидирув-қутқарув миллий қўмитаси маълумотларига кўра, “Яги” супер тўфони Вьетнамда сўнгги 30 йил ичида содир бўлган энг кучли тўфонга айланди. Табиий офат биноларнинг, инфратузилманинг кенг миқёсда вайрон бўлишига олиб келди, қишлоқ хўжалиги ерларининг катта майдонларига зарар етказди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates