Видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси таъминланади

    Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судининг биносида Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида «Одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари» юзасидан жорий йил 30 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўрсатилган вазифалар ва йўналишлар ижросини таъминлашга қаратилган йиғилиш ўтказилди.

    Йиғилишда сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ишлар, уларнинг самараси натижасида фуқаролар ўртасида ҳақиқат ва адолатга бўлган ишончни мустаҳкамлаётгани, лекин фуқароларнинг суд-ҳуқуқ тизимидан тўла рози дейишга ҳали асос йўқлиги ҳақидаги эътирозлари хусусида тўхталиб ўтди.

    Видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилган айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимларининг салбий хатти-ҳаракатлари ислоҳотларга тўғоноқ бўлаётгани қатъий қораланди.

    Бундан ташқари, «Суд биносига келган ҳар бир фуқаро Ўзбекистонда адолат борлигига ишонч ҳосил қилиши керак»лиги мунтазам уқтириб келинаётганига қарамасдан судларда ишлар узоқ муддат кўрилаётгани юзасидан келиб тушаётган мурожаатларнинг сони камаймаётгани, судларда ишларни турли инстанцияларда қайта-қайта кўриш амалиётига чек қўйиш бўйича аниқ чоралар белгилаш лозимлигини айтди.

    Шу билан биргаликда ҳар чоракда суд раҳбарларининг оммавий ахборот воситалари орқали одил судлов фаолияти юзасидан ахборот беришларини йўлга қўйиш, гендер тенгликни таъминлаш мақсадида суд корпусида аёл кадрларни янада кўпайтириш, видеоконференсалоқа тизими орқали ишларни кўришни жадаллаштириш, суд мажлисларида аудиоёзишни жорий этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

    Суд мустақиллигини чин маънода таъминлаш мақсадида судьяларнинг адолатли қарор қабул қилишларига, суд ишига ҳар қандай шаклда аралашувларга чек қўйиш, суд корпуси вакилларидан жиддий масъулият талаб этгани учун барча судьялар онгимизда адолатни қўрғон қилиб, тилимизда фақат ҳақиқатни сўзлаб, дилимизда поклик ва ҳалоллик сақлаб, танқидий таҳлил, қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарликни фаолиятимизнинг кундалик қоидасига айлантириб, суднинг обрўйини, нуфузини кўтариш йўлида тинимсиз меҳнат қилиб, мамлакатимизда истиқомат қилаётган ҳар бир инсонни «Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига» тўла ишончни ҳосил қилишига эришишимиз зарур ва шартдир дея таъкидлади.

    Йиғилишда сўзга чиққан вилоят суди судьяси Абдуносир Мўминов, Чуст туман судининг раиси Саиджон Бадриддинов, Поп туман судининг раиси Дилмурод Мадаминовлар видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates