Виржиния штатида самолёт ҳалокатга учради, тўрт киши ҳаётдан кўз юмди

    АҚШнинг Виржиния штати Бат округида шахсий самолётнинг қулаб тушиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда АВC телеканали маҳаллий аэропорт вакилига таяниб хабар берди.

    Телекомпания маълумотларига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 15:00 да содир бўлди.

    Штат полицияси ва Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси ҳалокат юзасидан текширув олиб бормоқда, деб хабар беради report.az.