Владимир Норов Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг норасмий учрашувида иштирок этди

    Халқаро ҳамкорлик 23 сентябр 2022 1109

    Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Қозоғистон томони ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида ташкил этилган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг норасмий вазирлари учрашувида иштирок этди.

    Тадбирда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Баҳрайн, Иордания, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Россия, Туркия ва бошқа давлатлар вакиллари қатнашди.

    Кенгашнинг 2022 йил 12-13 октябрь Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган олтинчи саммитига тайёргарлик кўриш, унинг якуний ҳужжатларни келишиш масалалари муҳокама этилди.

    Мамлакатимиз делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Кенгаш доирасидаги аниқ таклиф ва ташаббуслари ҳақидаги маълумотларни тақдим этди, деб хабар беради Ташқи ишлар вқазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates