Вояга етмаганларнинг ижтимоий-ҳуқуқий муҳофазаси давлат назоратида

    Долзарб 19 август 2021 1889

    Жорий йилнинг 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

    Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилаларда яшаётган, давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича фаолиятни самарали ташкил этиш, шунингдек, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларини ўз ичига олган бўлиб, асосан учта янги тартиб-қоидаларни белгилаб берди.

    Ҳусусан, ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисида”ги Низоми, “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига қабул қилинган болаларни озиқ-овқат, бирламчи кийим-кечак ва ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш” меъёрлари, шунингдек, “Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига жойлаштирилган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилаларда яшаётган ва давлат ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганларни кийим-кечак, пойабзал, ва ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш” меъёрлари тасдиқланди.

    Бундан ташқари, 2021 йилнинг 1 сентябрдан эътиборан қаровсиз болалар билан ишлаш тизимида қўйидаги тартиб жорий этилиши белгиланди, яъни:

    а) вояга етмаган шахснинг қаровсиз қолганлигини аниқалаш бўйича инспектор-психологлар, профилактика инспекторлари ва фуқаролар йиғинлари раислари фаолият олиб боради;

    б) қаровсиз болаларни Марказга қабул қилиш ва вақтинча сақлаш масалалари юзасидан Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлиги хизмати туман (шаҳар) бўлими бошлиқлари назоратни амалга оширади ва уларга вояга етмаган шахсларнинг қаровсиз қолганликлари тўғрисидаги маълумотлар профилактика инспектори томонидан ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари орқали хабар бериб борилади;

    в) қаровсиз болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасасига жойлаштириш ва ўқиши давомида хулқ-атворини назорат қилиш бўйича Халқ таълими вазирлиги бевосита маъсул этиб белгиланиб, бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш вазирликнинг ҳудудий органлари рахбарлари зиммасига юкланади.

    Бундан ташқари, ўқиш давомида қаровсиз болага ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи – умумий мураббий, ихтисослаштирилган таълим муассасасида хизматни утайдиган вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог – индивидуал мураббий сифатида бириктирилади ҳамда қаровсиз боланинг ўқиши ва хулқ-атворини кунлик назорат қилиб боради;

    г) қаровсиз болалар ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқишни тамомлагандан кейин уларнинг бандлигини таъминлаш ҳудудий меҳнат органлари томонидан, уларнинг профессионал ёки олий таълим муассасасига умумий тартибда ўқишга киришга ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати кўмаклашади.

    Бундан ташқари, ихтисослаштирилган таълим муассасаларини тамомлаётган қаровсиз болалар тегишли таълим муассасаси йўлланмаси бўйича “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан бепул ўқитилади.

    Бахрам ХУДАЙБЕРГЕНОВ,

    Тошкент давлат юридик университети

    Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси

    Бахтияр ХИДОЯТОВ,

    Тошкент давлат юридик университети

    Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси профессори

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates