WhatsApp дунё бўйлаб миллионлаб фойдаланувчиларни йўқотади

    Яқинда WhatsApp мессенжеридаги шартларни янгилаш миллионлаб фойдаланувчиларни Signal и Telegram каби муқобил хизматларга ўтишга мажбур қилди, деб ёзади The Guardian.

    Британия парламентининг Ички ишлар қўмитаси маълумотларига кўра, январ ойининг дастлабки уч ҳафтасида дунё бўйлаб 7,5 миллион киши Signalга, 25 миллион фойдаланувчи Telegramга қўшилди. Иккала ҳолатда ҳам ўсиш WhatsApp фойдаланувчилари тармоқни тарк этиши билан боғлиқ эди, дея ёзади нашр.

    Хизматдаги янгиланишлар тизимга фойдаланувчи хабарларини ўқиш ва мессенжерни ўз ичига олган Facebookга маълумот узатиш ҳуқуқини беради. Геолокация, Facebookга тегишли дастурларни ўрнатиш ва олиб ташлаш ҳақида маълумот ҳам шулар жумласидандир. Аммо WhatsApp 8 февралга режалаштирилган янги шартларни жорий этишни кечиктиришга мажбур бўлди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates