Унда, мукофот жамғармаси 300 миллиондан ортиқ бўлган марафоннинг биринчи мавсум ғолиблари эълон қилинди.
1-ўринни Тошкент тиббиёт академияси талабаси Бобоев Жаҳонгир қўлга киритди ва 50 миллион сўм билан тақдирланди.
Қолган совриндорларга 30, 20 ҳамда 10 миллион сўмдан пул мукофоти тақдим этилди.
Ёпилишда, Ёшлар ишлари агентлигининг раҳбари Aлишер Саъдуллаев, иштирокчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари, журналист ҳамда блогерлар, шунингдек, ўзбекча Википедияга ҳисса қўшиб келаётган ёш фойдаланувчилар иштирок этди.