Лого Лого-пв-уз

    «Халқ банки»нинг Ховос филиалида 3,8 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди

    Хавфсизлик 3 март 2023 736

    Бюджет маблағлари қалбаки ҳужжатлар ёки бирон-бир ҳужжат расмийлаштирмасдан ҳамда сохта маълумотлар ёрдамида ўзлаштирилган.

    Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг Ички аудит ҳамда Ички назорат ва комплаенс департаментлари мутахассислари ҳамкорлигида банкнинг Сирдарё вилояти Ховос филиалида ноқонуний ҳолат аниқланди.

    2020-2023 йиллар давомида қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириш ва (ёки) бирон-бир ҳужжат расмийлаштирмасдан ҳамда сохта маълумотлардан фойдаланган ҳолда жами 3 млрд 828 млн 400 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.

    Ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг Ховос филиали бир нафар масъул ходимига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.