Халқ таълими вазири Наманганлик ўқувчи-ёшлар билан учрашди

    Таълим 17 феврал 2021 1777

    Юрт эртаси, Ватан равнақи ва истиқболи ёшлар билан бирга қурилади. Уларнинг таълим-тарбияси, ҳаёти ва камолотига эътибор беқиёс аҳамиятга эга.

    Президентимизнинг «Янги Ўзбекистон - мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади» деган ибораси ҳам ана шундай эътиборни ўзида мужассам этган. Мамлакатимиздаги ислоҳотлар ва янгиланишлар жараёнида таълим соҳасига ҳар қачонгидан устуворлик берилмоқда.

    Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг Наманган ёшлари билан вилоят маданият марказида бўлган учрашувида бугун соҳада учраётган муаммолар, таълим-тарбия жараёнларининг ташкил этилиши, сифат ва самарадорлик, ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва истаклари, интилишлари билан яқиндан танишиш ҳамда уларни ижобий ҳал қилиш мулоқот марказида бўлди.

    Долзарб масалалар муҳокамаси билан қизғин кечган юзма-юз суҳбатда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, вилоятдаги 220 нафар ўқувчилар, ўқитувчилар, таълим мутасаддилари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашишди. Очиқ ва самимий руҳдаги учрашувда халқ таълими вазири Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатиб келинаётгани, таълим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганини таъкидлади.

    Наманган шаҳридаги 21-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Жобирхон Ғаниевнинг халқ таълими вазирлиги тизимида бизнес ва иқтисод йўналишига ихтисослаштирилган мактаб ташкил қилиш таклифи бўйича вилоят марказида пилот тарзида бизнес ва иқтисод мактаби очиш юзасидан кўрсатмалар берилди. Ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини янада ошириш, уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида бир йиллик ижодий ишларини яхлит энциклопедия ёки китоб ҳолатда чоп этиб боришни йўлга қўйиш юзасидан Норин туманидаги 17-умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси Дилноза Комилжонованинг саволи бўйича вазир ижодкор ўқувчилар ўртасида танлов ўтказилиши, энг яхши натижа кўрсатган ўқувчиларнинг китоблари нашр қилинишини билдирди.

    Ўқувчилар томонидан хорижий олий ўқув таълим муассасаларига кириш билан боғлиқ масалалар, мактаб ўқувчилари учун вазир стипендияси, ОТМларга талаб этиладиган ҳужжатларни тайёрлаш учун қулай бўлган онлайн пратформа яратишга доир саволларга вазир томонидан тўлиқ ва атрофлича жавоб қайтарилди.

    Муддатидан аввал хорижий олий ўқув юртлари талабасига айланган 14 нафар ўқувчи халқ таълими вазирининг қимматбаҳо совғалари ва вилоят халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиғи билан, 3 нафар «USTOZ - 2020» танлови ғолиблари, 8 нафар таълимда ташаббус кўрсатган ўқитувчи «Халқ таълими аълочиси», 3 нафар ўқитувчи «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони, бир нафари эса халқ таълими вазирининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир сўнггида вилоятдаги «Баркамол авлод» болалар мактаблари тўгарак аъзоларининг ижод намуналаридан иборат кўргазмалар, ўқувчилар томонидан саҳналаштирилган қўғирчоқ театри томошалари намойиш этилди.

    Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates