Халқ таълими вазири Хоразмдаги махсус мактаб интернатлари фаолиятини ўрганди

    Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Урганч шаҳридаги 32-сон заиф эшитувчи ҳамда 96-сонли кар (эшитмайдиган) болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб интернатларида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

    Мактабда ўқувчилар томонидан яратилган қўл ишлари, тикувчилик, тўқувчилик, дурадгорлик ишлари намуналарини кўздан кечирди. Мактабларда олиб борилаётган қўшимча машғулотларни кузатди.

    Халқ таълими вазири ўқитувчи ва педагоглар жамоаси билан суҳбатлашиб, уларга таълим сифатини яхшилаш борасида ўз тавсияларини берди ҳамда ушбу мактаблар битирувчиларини келгуси ҳаётдаги ўрниларини топишларига кўмаклашиш бўйича педагогик жамоа томонидан қўшимча таклифлар берилишини сўради.

    Ташриф якунида Халқ таълими вазирлиги томонидан мазкур мактаб интернатларининг ҳар бирига тўплам ўқув хона жиҳозлари ҳамда бадиий асарлар тўплами совға қилинди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates