Халқаро аэропортларда яшил ва қизил йўлаклар тугатилди

    Эндиликда, йўловчилар ҳаракатига таъсир қилмайдиган алоҳида божхона расмийлаштируви жойи ташкил этилади.

    Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 363-сон қарори билан Ҳукуматнинг 2017 йил 11 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 814-сон қарори билан белгиланди.

    Унда божхона маъмурчилигини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитасининг расмий ахборот канали.

    Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармони билан халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида “масофавий божхона назорати” (махсус ажратилган жойларда визуал кузатувни амалга ошириш орқали) тизими жорий этилган.

    Шу муносабат билан эндиликда, халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида икки йўлакли (яшил ва қизил) тизим тугатилди.

    Халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида жисмоний шахсларнинг божхона декларациясини расмийлаштириш ва уларга божхона конунчилиги бўйича тушунтиришлар бериш учун йўловчилар ҳаракатига таъсир қилмайдиган алоҳида божхона расмийлаштируви жойи ташкил этилади.

    Божхона расмийлаштируви жойи давлат тилида, рус ва инглиз тилларида “Божхона”, “Таможня” ва “Customs” ёзувлари бўлган махсус график белги билан белгиланади.

    Қарор билан Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларининг учиб кетиш жойидаги масофавий божхона назорати тизимига қўйиладиган талаблар белгилаб олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates