Халқаро анжуман она ва бола саломатлигига бағишланди

    Тошкент тиббиёт академиясида “Замонавий педиатриянинг долзарб муаммолари, болалар касалликлари диагностикаси ва даволашнинг янги имкониятлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман иш бошлади.

    Анжуман долзарб масалага бағишланган. Чунки мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

    Жумладан, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида оналар ва болалар касалликлари профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш ва соғломлаштириш дастурлари амалиётга жорий этилмоқда. Соғлом фарзанд туғилиши, ривожланиши ва тарбияси масалалари бўйича тушунтириш ишлари кучайтириляпти.

    Болалар, ҳомиладор ҳамда эмизикли аёллар витамин ва минераллар билан бепул таъминланиб, мақсадли скрининг тадбирлари орқали касалликларнинг самарали профилактикасини олиб борилмоқда. Муҳими, эришилган ютуқлар билан чекланиб қолинмаяпти. Болаларга хизмат кўрсатишда учраётган камчилик ва муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар бажарилмоқда.

    Конференциядаги маърузалар давомида Ўзбекистонда ислоҳотлар босқичида болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишда ҳал этиладиган масалалар, педиатрия хизматини янада ривожлантириш, педиатрия ривожида халқаро ҳамкорлик аҳамияти хусусида сўз боради.

    Шунингдек, болаларга кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами, перинатал тиббиёт, генетик ва иммунитет танқислиги касалликлари бўлган болаларни ташхислаш, даволаш, реабилитация қилиш ҳамда жисмоний ва психосоциал ривожланишдан орқада қолган ёки бунинг хавфи бор болаларга эрта ёрдам бериш масалалари муҳокама қилинади.

    Қолаверса, болаларнинг жисмоний ривожланиши, уларни кўкрак сути билан боқиш ва тўғри овқатлантириш ҳамда микронутриент етишмовчилигининг олдини олиш ва бартараф этишга доир масалалар кун тартибида бўлади.

    Тошкент тиббиёт академияси ва республикадаги лаборатор-инструментал имкониятлар ва улардан фойдаланиш масалалари, соғлом ҳаёт тарзи, болалар ва ўсмирлар репродуктив саломатлиги, болалар касалликларининг олдини олиш, болалар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш масалаларини кўрилиши режалаштирилган. Буларнинг барчаси педиатрия соҳасининг долзарб масалаларидир, дейилади академия ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates