Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги "Ўзбекистон – 2030 стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги 37-сон Фармонига мувофиқ мамлакатимизда ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида "Автомобилсиз кун" тадбири ўтказилмоқда.
Анъанавий равишда, бугун ҳам "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ходимлари шахсий автомобиллари ўрнига жамоат транспорти, метро, велосипед каби атмосферага камроқ зарар етказадиган транспорт воситалари, шунингдек пиёда юришдан фаол фойдаланган ҳолда, шаҳримиз ҳавосини автомобиллардан чиқадиган заҳарли газлардан тозалашга ўз ҳиссаларини қўшишди.
Ҳамкорлик материали