Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу контейнер блок поезди Қозоғистоннинг Альтинкол станцияси орқали Назарбек станциясига етиб келди. 50 та 40 футлик контейнерлардан ташкил топган блок поезди умумий 6250 км масофани 12 кунда босиб ўтди.
Ўз ичига йиғма юклар ва ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ускуналарни олган контейнерлар Назарбек станциясидан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга тегишли фитинг платформаларда экспресс контейнер блок поездларига юкланган ҳолда Урганч станциясига етказилиши режалаштирилган.
Эътиборли томони шундаки ушбу ташувлар Назарбек-Урганч йўналишида ички ташувларнинг биринчи экспресс поезди ҳисобланади, дейилади хабарда.