Янги талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди

    Бугун Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сонли қарорига асосан Ислом Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиалида Давлат-хусусий шериклик асосида 500 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи қуриб, фойдаланишга топширилди.

    Шу йилнинг 28 август куни ушбу талабалар турар жойининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ОАВ вакиллари иштирокида пресс тур ташкил этилди.

    Қайд этиш керакки, "New-Brend-House" МЧЖ томонидан бунёд этилган ушбу бино беш қаватдан иборат бўлиб, жами 142 та хонадан ташкил топган. Хоналарнинг қулай қурилгани боис ҳар бирига 3 нафардан талаба жойлашиши мумкин. Дарс қилиш, кийим-кечак ва ётоқ мебеллари, шунингдек кўрпа-тўшак ҳамда чойшаблар билан тўлиқ таъминланган. Бинода сув таъминоти, иссиқлик, ёритиш, канализация тизимларининг сифатли ишлаши йўлга қўйилган.

    Шунингдек ҳозирда бинонинг пастки қисмида талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун спорт заллари ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда.

    Давлатимиз раҳбарининг олиб бораётган улкан ислоҳотлари натижасида ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар уларнинг чуқур билим олишлари, етук кадр бўлиб шаклланишларига асос бўлиб хизмат қилмоқда.

    Ушбу тадбирда филиал жамоаси, шаҳар ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, шаҳар нуронийлар кенгаши вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates