Франциядаги энг катта музлик шиддат билан эримоқда

    Олимларнинг фикрига кўра, “Музли денгиз” аср охирига келиб бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин.

    Франциянинг Шамон тоғ курортида Мер-де-Гляс музлигига янги дор йўли қуришга тўғри келди: 90 йил олдин эски дор йўлидаги вагонлар сайёҳларни тўғридан-тўғри музга олиб борарди, ҳозир эса музлик шу қадар қисқарганки, эски бекатдан бир неча ўнлаб метр пастга юриш керак.

    Франциянинг энг катта музлиги йўқолиб бораётгани сабабли, уни кўришга улгуриб қолиш учун ҳудудга туристлар оқиб келмоқда.

    “Муз блокларини кўрмоқчи бўлдик: йил охиригача улар жойида бўлмаса-чи. Шунинг учун келишга қарор қилдик. Биламиз, бир неча йилдан сўнг манзара аввалгидек бўлмайди”, дейди туристлардан бири.

    Мер-де-Гляс – “Музли денгиз” ҳануз Франциядаги энг катта музлик ҳисобланади, Альп тоғларида эса иккинчи ўринда туради. Ўтган асрда у учдан бир қисмга камайди, бу аср бошидан бери эриш даражаси кескин тезлашди.

    “Уч-тўрт йил аввал музлик шу ҳолатга келиб қолди. Ўшандан бери у тор ва ингичкалашган. Музлик тўрт-беш йил ичида 40 метрни йўқотди”, дейди музшунос Люк Моро.

    Олимларнинг фикрича, агар иқлим ўзгариши ҳозирги суръатда давом этса, Мер-де-Гляс аср охирига келиб бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин, деб хабар беради ru.euronews.com.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates