Халқаро гранд шартномаси имзоланди

    Лойиҳанинг мақсади — чекка қишлоқ ҳудудлардаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг тадбиркорлик қўникмаларини ривожлантириш, бандлигини таъминлаш ҳамда оилаларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

    Аввал хабар берганимиздек, бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Рахмат Маматов, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли ҳамда Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фуджиямалар томонидан “Ўзбекистондаги қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳанинг мақсади — чекка қишлоқ ҳудудлардаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг тадбиркорлик қўникмаларини ривожлантириш, бандлигини таъминлаш ҳамда оилаларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришдан иборат. Лойиҳа доирасида халқаро гранд шартномаси имзоланди.

    “Ўзбекистондаги қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси Япония ижтимоий ривожланиш фондининг 2,728 млн АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари ҳисобига 2021-2024 йилларда Фарғона вилоятининг Фурқат, Сўх, Ёзёвон, Қўштепа ва Жиззах вилоятининг Янгиобод, Бахмал, Фориш, Зомин туманларидаги маҳаллаларда амалга оширилиши мўлжалланмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates