Халқаро ҳамкорлик: Бангладеш тажрибасига қизиқиш билдирилмоқда

    Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бангладеш Халқ Республикасининг Кичик ва ўрта тадбиркорлик жамғармаси ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда агентлик директори Мирзоҳид Убайдуллаев ҳамда Бангладеш Кичик ва ўрта тадбиркорлик жамғармаси бош директори Доктор Моҳидир Раҳмон иштирок этди.

    Агентлик ва жамғарма ўртасида ўзаро маълумотлар алмашилди. Кооперация алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида ҳамкорлик йўналишлари юзасидан муҳокама олиб борилди.

    Икки томонлама ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларига ҳуқуқий база яратиш мақсадида яқин келажакда ҳамкорлик меморандумини имзолаш таклифи киритилди. Моҳидир Раҳмон ўзаро англашув меморандум лойиҳасини ишлаб чиқиб, келгуси икки томонлама ташрифлар доирасида имзолаш ташаббуси билан чиқди.

    Агентлик директори ушбу жамғарма фаолияти доирасида микрокредитлаш тизимини такомиллаштириш, мамлакатимизда ҳоким ёрдамчиларининг малака ва билимларини ошириш, тадбиркорларга ажратилган ерлардан самарали фойдаланиш йўналишлари бўйича Бангладеш тажрибаси билан яқиндан танишиш истагида эканини билдирди.

    Маълумот учун: Бангладешнинг Кичик ва ўрта тадбиркорлик жамғармаси фаолияти кичик ҳамда ўрта тоифадаги корхона ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ривожлантиришга йўналтирилган. Бундан ташқари, жамғарма тадбиркор хотин-қизларни асосий тадбиркорлик ҳамжамиятига киритиш учун бир қатор муҳим чора-тадбирларни амалга оширади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates