Шу йилнинг 22 июль куни Наманган вилояти ҳокими чет элда таҳсил олаётган ва ишлаётган ёшлар, мигрантлар билан видеомулоқот ўтказди.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бангладеш Халқ Республикасининг Кичик ва ўрта тадбиркорлик жамғармаси ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Кеча мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазири А.Абдуҳакимов ва БААдаги “Beeah group” компаниялар гуруҳи бош директори Холид Ал-Хураймел ўртасида онлайн мулоқот ташкил этилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари дунёда ва Ўзбекистонда онлайн таълимнинг ҳолати ва тенденцияларини ўрганди.
Мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонаси томонидан юртимизда космик инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган фаолият доирасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар (“Ўзбеккосмос”) агентлиги ва Польшанинг “Creotech Instruments SA” компанияси вакиллари ўртасида видеомулоқот ташкил этилди.
Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Бухоро вилояти ва шаҳри ҳокимликлари ҳамда Бирлашган Араб Амирлигининг Шаржа амирлиги вакиллари ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этилди.
Ўзбекистоннинг Эстониядаги элчиси Қадамбай Султонов (қароргоҳи – Рига шаҳрида) Эстония Савдо-саноат палатаси ваколатхонаси раҳбари Магнус Илмяр билан онлайн-мулоқот ўтказди.
Тошкент вилояти ҳокими Youtube, Telegram, Facebook орқали намойиш этилган жонли эфирларнинг изоҳлар қисмида йўлланган мурожаатларга ҳам жавоб қайтарди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ёшлари билан онлайн тарзда очиқ мулоқот ўтказди.