Андижон ва Фарғонада “валютчик“лар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон ва Фарғона вилоятларида ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланиш ҳолатлари фош этилди.

    Булоқбоши тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.О. фуқаро С.Қ.дан 4 000 АҚШ долларини 51,7 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 586 АҚШ доллари, 14 750 Россия рубли, 4 770 Қирғиз соми ва 74,8 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

    Шунингдек, Департаментнинг Бағдод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.А. фуқаро М.Х.га 4 000 АҚШ долларини 52 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates