Одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди

    Мазкур шахс Туркия ҳудудида қўлга олиниб, шу йилнинг 17 июнь куни белгиланган тартибда Ўзбекистонга депортация қилинди.

    Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Туркия Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида йирик тезкор-қидирув тадбири амалга оширилди. Ушбу ҳамкорлик натижасида Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган ва қидирувга берилган шахс қўлга олинди.

    Жиноятни фош этишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Истанбул шаҳридаги Бош консулхонанинг биринчи котиби — ички ишлар масалалари бўйича алоқа офицери ўртасидаги самарали ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этди.

    Маълумотларга кўра, 1981 йилда туғилган И.У. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми бўйича Наманган вилояти ИИБ томонидан қидирувга берилган. Тезкор маълумотлар асосида у Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates