Қайд этилишича, ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Истанбул шаҳридаги Бош консулхона билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб пойтахт ИИББ томонидан қидирувда бўлган Давлатбек Дониёр ўғли Есинов Ўзбекистонга депортация қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қидирувга берилган, 1996 йилда туғилган Есинов Давлатбек Дониёр ўғли Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида қўлга олинган.
Ушбу шахснинг ноқонуний ҳаракатларидан жабрланган фуқаролар бўлса, яқин орадаги ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишлари сўралган.