Халқаро «Саян юриши» мусобақасида ўзбекистонлик ҳарбийлар бу йил ҳам кучли учликдан ўрин олди

    Ҳарбий 18 апрел 2022 943

    Кеча, 17 апрель куни халқаро армия ўйинлари доирасидаги «Саян юриши» мусобақада иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган юрт ўғлонлари тантанали кутиб олинди.

    Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тантанали маросимда Мудофаа вазирлиги Жанговар тайёргарлик бош бошқармаси бошлиғи полковник Раҳматулло Раҳмонов ва бошқалар мамлакатимизда миллий армиямиз қудратини янада юксалтириш, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, унинг натижасида Ватанимиз ҳимоячилари нуфузли халқаро мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритаётганини алоҳида эътироф этишди.

    Бир неча кун давомида Россия Федерацияси ҳудудида ўтказилган мусобақада Ўзбекистон, Хитой, Россия, Россия аёллар жамоаси, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Абхазия ва Жанубий Осетия давлатларидан, жами 9 та жамоалар ўз давлати шаънини муносиб ҳимоя қилишди.

    Мусобақа низомига кўра жамоалар ҳаракатланиш қийин бўлган тоғ ҳудудларида 50 километрлик маршрутни босиб ўтиб, 12 та шарт бўйича кўрсатилган меъёрларни маҳорат билан бажаришди. Таъкидлаш лозимки, шартларни тезкор ва аниқ бажаришда, бошқа жамоларда кузатилганидек ҳамюртларимизга ҳам осон бўлмадим. Ҳар бир жамоа иштирокчиларидан нафақат мутахассис сифатида маҳоратни кўрсатиш, балки мусобақа низомига мувофиқ жанговар ва жисмоний тайёргарликни намойиш қилган ҳолда ҳаракатланиш талаб қилинди.

    Умумий натижаларга кўра Россия Федерацияси жамоаси биринчи, Хитой жамоаси иккинчи, юртимиз ҳарбий хизматчилари эса учинчи ўринни эгаллашди. Ғолиб ва совриндорларга медаль ҳамда халқаро армия ўйинларининг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Мазкур мусобақада Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар иккинчи бор иштирок этиб, ўтган йилги натижани сақлаб қолишди.

    Тантанали кутиб олиш тадбирида машаққатли мусобақа синовларини сабот билан енгиб ўтган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ҳамкасблари, курсантлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Унда халқаро беллашув майдонида маҳорат ва матонат билан ўз салоҳиятини намоён этган довюрак ўғлонларимиз қутланиб, гулдасталар тақдим қилинди. Ҳарбий оркестрнинг тантанали садолари эса барчага хушкайфият бағишлади.

    Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates