Харид қилинган ларнинг  95 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари ва минерал ўғитлар ҳиссасига тўғри келади

    2023 йил 1-чорак якунларига кўра Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 29% га ўсиб, 35,1 трлн сўмни ташкил қилди.

    Тузилган битимларнинг қарийб 73% биржа савдоларига, қолган қисми, яъни 27% электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келган.

    Мазкур даврда биржасининг давлат харидлари бўйича xarid.uzex.uz электрон савдо тизимида жами 9,3 трлн сўмлик 185 мингдан зиёд битимлар тузилди. Уларнинг ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 83% га ўсди.Ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг маблағларини тежалиши ўтган йилга нисбатан 69% га ўсиб, 1,6 трлн сўмни ташкил қилди.

    Биринчи чорак давомида биржада 163,1 млн АҚШ долларлик ташқи савдо битимлари тузилди ва бу ўтган йилнинг январь-март ойларига нисбатан 24,5% га кўпдир.

    Биржа орқали харид қилинган маҳсулотларнинг катта қисми, яъни 95% озиқ-овқат маҳсулотлари ва минерал ўғитлар ҳиссасига тўғри келади. Мазкур савдолар орқали экспорт қилинган маҳсулотлар қаторидан биринчи марта рангли металлар, нефть маҳсулотлари ва қурилиш моллари ўрин олди.

    “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг марказий офисида оммавий ахборот воситалари учун “Товар бозорларида биржа механизмларни жорий этиш натижалари ва истиқболлари” мавзусида матбуот анжуманида шу каби мисоллар келтирилди.

    —Ўзбекистон Республикаси Инвестиция институтлари миллий уюшмаси (NAII) томонидан 2022 йил якунлари бўйича ўтказилган “Ўзбекистон капитал бозорида энг яхши” танлови якунларига кўра, биржамиз “Энг яхши корпоратив бошқарув” номинациясида ғолиб бўлди, — дейди “ЎзРТХБ” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Зулфиддин Камолов. — Самарали корпоратив бошқарув жамиятнинг менежерлари ва акциядорлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайди, бизнес жараёнларини оптималлаштиради, унинг фаолиятининг шаффофлигини оширади ҳамда компаниянинг барқарор ва изчил ривожланишига хизмат қилади.

    Яна бир эътиборли томони, жорий йилда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ISO 9001:2015 “Сифат менежменти тизими” халқаро стандарти бўйича ресертификациядан ўтди ҳамда ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими” халқаро сертификати талабларига мувофиқлигини тасдиқлади.

    Мазкур сертификатлар кўрсатилаётган биржа хизматларни юқори сифат даражасини ва компанияда жаҳон стандарларига жавоб берадиган коррупцияга қарши курашиш тизими амалда мавжудлигини тасдиқлайди.

    — Бундан ташқари, “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ўз тарихида илк бор халқаро рейтингга эга бўлди, дейди “ЎзРТХБ” АЖ матбуот хизмати раҳбари Ҳикматулло Тиллабоев. — “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлигининг ҳисоботига кўра, биржамизнинг халқаро рейтинг баҳоси “B” (барқарор кутилма) даражада тасдиқланган.

    Ушбу халқаро рейтинг жамиятнинг очиқ бизнес стратегияси, шаффоф молиявий ҳисоботи ва ривожланган корпоратив бошқарувини тасдиқлайди ҳамда маҳаллий мижозлар ва халқаро инвесторларнинг биржа фаолиятига нисбатан бўлган ишончини оширади.

    Шу билан бирга, биржанинг молиявий ҳисоботи бўйича аудит текширувини ўтказиш мақсадида Big Four, яъни “Катта тўртлик”ка кирувчи – “ERNST & YOUNG” халқаро аудиторлик ташкилоти жалб этилди.

    Хорижий экспертлар ва консалтинг компаниялар иштирокида ишлаб чиқилган ривожлантириш стратегиясида биржанинг IT-инфратузилмаси ва савдо платформаларни модернизация қилиш, кўрсатилаётган хизматларнинг турларини кенгайтириш, ташқи савдо ҳажмларини ошириш ҳамда янги савдо воситаларини жорий этиш вазифалари белгиланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates