Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўлининг молиявий тақсимоти маълум қилинди

    Бу ҳақда Қирғизистон Жўқорғи Кенешининг 19 июн куни бўлиб ўтган йиғилишидаги маълумотларга таяниб, Spot хабар берди.

    Қайд этилишича, лойиҳанинг умумий қиймати 4,7 млрд долларни ташкил этади. Шундан 2,35 млрд доллар иштирокчи давлатлар томонидан уларнинг лойиҳадаги улушларига мувофиқ тақсимланади. Хусусан, Хитой 1,18 млрд доллар, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ҳар бири 573 млн доллардан сармоя киритиши лозим.

    Қолган 2,35 млрд доллар Хитой томонидан ажратиладиган нотижорат кредит ҳисобидан молиялаштирилади. Ҳозирда бу борада Хитой Эксимбанки ва ХХР Миллий банки билан музокаралар олиб бориляпти. Темирйўл қурилиши 6 йил давом этиши мумкин.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates