Унга кўра, ракета Пекин вақти билан соат 10:31 да шарқий Шаньдун вилояти қирғоқлари яқинида Сариқ денгиздаги махсус баржада ўрнатилган платформадан амалга оширилди. Лойиҳа Тайюань коинот учириш маркази билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Учирилган сунъий йўлдошлар – Tianyi-41, Xing Shidai учта сунъий йўлдош гуруҳи, Emposat-2-05, Fudan-1, Tianyan-15 ва Jitianxing-A-0.
Jielong-3 тўрт босқичли қаттиқ ёқилғили ракета бўлиб, узунлиги 31 метрга етади. У қуйи Ер орбитасига 1,5 тоннагача фойдали юкни етказиб беришга қодир. 2022 йилдан бери фойдаланилаётган ушбу турдаги ракеталар учун бу тўртинчи миссия.
Пекин ўзининг миллий коинот дастурини фаол ривожлантирмоқда, метеорологик, телекоммуникация ва навигация сунъий йўлдошлари ва Ойни тадқиқ қилиш учун мўлжалланган технологияларни ишлаб чиқмоқда. Хитойлик мутахассислар ҳукумат кўмагида астероид ва Марс тадқиқот лойиҳаларини амалга оширмоқда. Орбитада Хитойнинг коинот станцияси бор, у халқаро ҳамкорликка тайёр. 2023 йилда Хитой 67 та учиришни амалга оширди, 2024 йилда эса уларнинг сонини 100 тага етказиш режалаштирилган, деб хабар беради tass.ru.