Хитой “Ой ғиштлари”дан Ой базасини қуради

    Хитой Ойда биринчи доимий базани қуриш йўлида иш олиб бормоқда.

    Жума куни мамлакат “Тяньгун”, коинот станцияси бортида ноёб тажрибани бошлайди, унинг мақсади Ой тупроғидан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш имкониятини синаб кўришдан иборат.

    Ухань вилоятидаги Хуачжун университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган прототип ғиштлар юк ракетасида орбитага юборилади. Ой тупроғининг хусусиятларига эга базальт намуналари коинот муҳитида синаб кўрилади.

    “Биз материални коинотга жойлаштирамиз ва экстремал шароитларда унинг мустаҳкамлиги ва хусусиятлари қанчалик ёмонлашишини синаб кўриш учун уни ўша ерда қолдирамиз”, деб тушунтирди Хуачжун университети профессори Чжоу Чэн.

    Ой жуда ноқулай муҳитга эга: унинг сирт ҳарорати Цельсий бўйича +180 дан -190 даражагача ўзгариб туради ва атмосферанинг йўқлиги уни фазовий нурланиш ва микрометеоритларга нисбатан заиф қилади. Бундан ташқари, тупроқдаги силкинишлар – “Ой силкинишлари” – тузилмаларни заифлаштириши мумкин.

    Ғиштларни ишлаб чиқиш Чанъе-5 миссияси томонидан юборилган ой тупроқ намуналарини таҳлил қилишга асосланган. Натижада қора ғиштлар оддий ердаги ғиштларга қараганда уч баравар мустаҳкамроқ бўлиб чиқди. Бундан ташқари, улар бир-бирига боғловчи материаллардан фойдаланмасдан уланиши мумкин.

    Шунингдек, олимлар келажакдаги қурилиш ишлари учун Ой тупроғидан объектларни қуришга қодир бўлган “Ой ўргимчаги” деб номланган 3D-принтер-роботни ҳам ишлаб чиқишди. “Келажакда биз Ердан қурилиш материалларини ташимаслик учун фақат маҳаллий ресурслардан фойдаланишни режалаштиряпмиз”, деди Чжоу.

    Тажриба уч йил давом этади, намуналар таҳлил қилиш учун ҳар йили Ерга қайтарилади. Ой тупроғидан фойдаланиш нафақат қурилиш жараёнининг нархини сезиларли даражада камайтиради, балки Ернинг табиий йўлдошига юкларни етказиб бериш билан боғлиқ кўплаб қийинчиликларни бартараф этади, деб хабар беради hi-tech.mail.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates